Тюторлар якуний тест синовларидан ўтди

Жорий йилнинг 1-29 апрель кунлари Қарши давлат университетида малака ошириш ўқув курслари юқори савияда ташкил этилди. Малака ошириш ўқув курсларига университетнинг Фалсафа ва социология, Ўзбек мумтоз адабиёти, Психология, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Миллий ғоя, маънавият асослари, Даволаш ва педиатрия иши кафедраларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари жалб этилган ҳолда олиб борилди. Тюторларнинг билим савияси ва малакасини ошириш ўқув курсларида университетда фаолият олиб бораётган барча тюторлар масъулият ва фаоллик билан иштирок этишди. Ўқув курси якуни бўйича 30-апрель куни тюторлардан тест шаклида имтиҳон олинди.