Эътироф

Жорий йилнинг 29 июль куни Қарши шаҳридаги “Геолог” футбол майдонида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган “ДХХ кубоги” футбол мусобақаларининг вилоят биринчилиги финал босқичи ташкил этилди. 

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорларни  тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги-2023” мусобақасини ташкил этишдаги фаоллиги учун Қарши давлат университети ташаккурнома ва махсус статуэтка билан тақдирланди. 

Теглар: #Эътироф