“Йил стартап лойиҳаси - 2023" танлови ғолиблари аниқланди

Қарши давлат университетида талабаларининг инновацион лойиҳаларини ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида “Йил стартап лойиҳаси - 2023" танлови ўтказилди.

Танловнинг асосий мақсади – ишлаб чиқаришга ёʻналтирилган, инновациялар ва технологияларга асосланган янги истиқболли ёʻналишлар боʻйича шаклланган стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қоʻллаб-қувватлашдан иборат бўлди.

Танлов якунида қуйидаги талабалар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди:

И - ўрин Шамсиддинова Шаҳризода Бахтиёр қизи Кимё-биология факультети 3-босқич талабаси; 
ИИ - ўрин Хайруллаева Ўғилой Шуҳрат қизи География ва агрономия факультети 3-босқич талабаси;
ИИИ- ўрин Нарзуллаев Дилшод Алмурод ўғли Математика ва компьютер илмлари факультети 2-босқич талабаси.

Танлов ғолиблари базавий стипендиянинг 1-2-3 баравари миқдоридаги пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.