Очиқ эшиклар куни ўтказилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг жорий йил 9-августдаги 351-сонли буйруғи ижроси доирасида кеча Қарши давлат университети Тиббиёт факультетида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбирга Қарши Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчилари ва 3-босқич ўқувчилари таклиф этилди. 

Меҳмонлар Тиббиёт факультетида яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди. Жумладан, симуляция хонаси, ўқув аудиториялар, микробиология ва биокимё лабораториялари, факультет кутубхонаси, инкубация маркази техникум ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.